
Янги қонун қабул қилиниши билан 18 мингдан ортиқ стандартлар мажбурий тусдан ихтиёрийликка ўтади. Бу ҳақда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги янги қонун 31 та моддадан иборат бўлиб, стандартлаштириш соҳасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқарувчиларга бир қатор енгилликлар беришга қаратилган.
Шу билан бирга, халқаро, минтақавий ва хорижий стандартларни Ўзбекистонда қўллаш тартиби жорий этилмоқда.
Турли хил идоралар кесимида стандартлаштириш бўйича ишларни алоҳида-алоҳида олиб бориш амалиёти бекор қилинмоқда. Стандартларни экспертизадан ўтказиш, тасдиқлаш, рўйхатга олиш, янгилаш тўғрисида қарорлар қабул қилиш каби жараёнлар Стандартлар институтига берилмоқда.
Қонуннинг қабул қилинишиСтандартлар мажбурийлигиТехник жиҳатларСтандартлаштириш соҳасиХалқаро стандартларИдоралар кесими Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар