Тошкентда югуриш марафони ўтказилиши сабабли қатор кўчалар ёпилади

Тошкентда югуриш марафони ўтказилиши сабабли қатор кўчалар ёпилади
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
16 октябрь куни пойтахтда Tashkent Global Forum ташкилоти бошчилигида 3 кмга югуриш - Business Run марафони ўтказилади.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, шу муносабат билан 16 октябрь соат 06:00 дан соат 11:00 гача бир нечта кўчалар ёпилади.

Ушбу кўчалар:
  • Ислом Каримов кўчасидан — Афросиёб кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчасигача;
  • Афросиёб кўчасидан — Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача;
  • Шароф Рашидов кўчасидан — Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Афросиёб кўчасигача.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар