18:22 / 15.10.2022
1 466

Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳақида асосланмаган маълумот тарқатган Саддамҳусайн 10 суткага қамалди

Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳақида асосланмаган маълумот тарқатган Саддамҳусайн 10 суткага қамалди
Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳақида асосланмаган маълумот тарқатган фарғоналик блогерга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи блогер Саддамҳусайн Акбаров YouTube тармоғидаги каналида видео жойлаштирган.

Видеода блогер ички ишлар ходимларини ҳақорат қилиб, уларни обрўсизлантирувчи маълумотларни тарқатган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Саддамҳусайн Акбаровга нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиниши учун жиноят ишлари бўйича Учкўприк тумани судига юборилган. Суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳуқуқ-тартибот органлари ҳақида асосланмаган маълумот тарқатган Саддамҳусайн 10 суткага қамалди