19:33 / 15.10.2022
1 380

Ўтган 3 ойда Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида эски уй-жойлар нархи тушди?

Ўтган 3 ойда Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида эски уй-жойлар нархи тушди?
Иккиламчи кўчмас мулк бозори (эски уй-жойлар) июль—сентябрда 5,2 фоизга, йил бошидан буён эса 18,1 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.

Иккиламчи кўчмас мулк бозоридаги нархлар динамикаси:

Фото: Марказий банк
Сурхондарё, Андижон ва Тошкент вилоятларини ҳисобга олмаганда барча ҳудудларда ўсиш кузатилмоқда.

III чоракдаги иккиламчи кўчмас мулк бозори нархлари (1 квадрат метр / минг сўм):

Фото: Марказий банк
Ушбу ҳудудлардаги нархларнинг пасайганлигини қолган вилоятлар билан солиштирилганда, нисбатан пастроқ фаоллик кузатилгани билан изоҳлаш мумкин.

Шу билан бирга, имзоланган шартномалар сонининг ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда Тошкент вилоятида 6,2 фоиз, Сурхондарё вилоятида 12 фоиз ва қолган барча ҳудудларда 15 фоиздан юқори ўсиш кузатилган.

Ёз ойларида иккиламчи кўчмас мулк бозоридаги нархлар ўсиши секинлашган бўлса-да, сентябр ойида сезиларли ўсиш кузатилди.

Мамлакатга кириб келаётган сайёҳлар сони:

Фото: Марказий банк

Хорижий сайёҳларнинг кириб келиши натижасида талабнинг ошиши, аҳолининг иккиламчи даромадлари, халқаро пул ўтказмаларининг кўпайиши, шунингдек қишлоқ хўжалиги пул тушумларининг ошиши билан боғлиқ мавсумий омиллар нархларнинг ошишига асос бўлмоқда.

Мамлакатга кириб келган халқаро пул ўтказмалари:

Фото: Марказий банк

Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида олдинги чорак кўрсаткичларига нисбатан 12 фоизлик пасайиш бўлган.

Шунингдек, Андижон ва Сурхондарё вилоятларидаги бирламчи кўчмас мулк (янги уй-жойлар) бозор нархларининг кўтарилиши, харидорларни иккиламчи кўчмас мулк (эски уй-жойлар) бозорига йўналтирилишидан далолат бериши мумкин.

Бундан ташқари, депозитлар билан бир қаторда, кўчмас мулк ҳам узоқ муддатли жамғарма ва инвестиция учун жозибадор актив бўлиб қолмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўтган 3 ойда Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида эски уй-жойлар нархи тушди?