
29 апрель куни таваллуд топган чақалоқ бир йўла икки санъаткорнинг оиласига қувонч олиб келди. Улардан бири илк бор буви, яна бири эса оталик бахтига сазовор бўлди, дейилади "Даракчи" нашрида.
Куни кеча ўзининг яккахон концертини тақдим этган хонанда Ҳосила Раҳимова бугун буви бўлди, хонанданинг қизи Моҳибону қиз фарзанд дунёга келтирди. Бу хонанданинг биринчи набираси, унинг куёви Баҳриддин Зуҳриддиновнинг эса илк фарзанди.

Қизалоққа яхши ниятлар билан Иймона деб исм қўйилди.
Фурсатдан фойдаланиб, ижодий жамоамиз номидан санъаткорларимизни янги меҳмон билан муборакбод этамиз! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар