23:33 / 16.10.2022
1 830

Самарқандда автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари бир-бирини дўппослади (видео)

Самарқандда автобус ҳайдовчилари ва кондукторлари бир-бирини дўппослади (видео)
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 10 октябрь куни соат 16:30да Самарқанд шаҳрида йўловчи ташиш билан шуғулланган иккита автобус ҳайдовчилари ва кондуктори ўзаро жанжаллашиб, бир-бирларига тан жароҳатлари етказган.

Самарқанд шаҳрининг Даҳбед-Рудакий кўчалари кесишмасида йўналишли ҳаракатланувчи 64-сонли автобус кондуктори Қ.Ж., 52-сонли йўналишли ҳаракатланувчи автобус ҳайдовчиси М.Э. ва ушбу автобус кондуктори йўловчи талашиб, жанжаллашган.

Жанжал давомида томонлар бир-бирларига тан жароҳатлари етказган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода томонлардан бири қўлида битага ўхшаган нарса билан рақибини ураётгани, бошқаси эса унинг қўлидан калтакни тортиб олишга уринаётгани тасвирланган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд шаҳрида автобус ҳайдовчилари ва кондуктори ўртасида тез-тез жанжал содир бўлиб туради. 2022 йил 13 октябр куни иккита автобус ҳайдовчиси ўртасида содир бўлган ана шундай жанжаллардан бири аянчли якун топди.

Ўзаро жанжалдан сўнг орқада турган автобус ҳайдовчиси олдинда турган ва эндигина ҳаракатни бошлаган автобус эшигига осилади.

Биринчи автобуснинг ҳайдовчиси тўхтамасдан, аксинча тезликни оширади ва автобусга осилиб келаётган ҳайдовчи тушиб кетиб, унинг ғилдираги остида қолади. Оқибатда, иккинчи автобус ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият