16:07 / 17.10.2022
1 197

Ласеттидаги 14 млн. сўмни олиш учун ҳайдовчини ўлдирган уч нафар шахс қўлга олинди

Ласеттидаги 14 млн. сўмни олиш учун ҳайдовчини ўлдирган уч нафар шахс қўлга олинди
Тошкент вилоятида 26 ёшли ҳайдовчи ўлдирилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Маълум қилинишича, қотиллик воқеаси 2022 йилнинг 13 октябрь куни соат 23:00 дан кейин содир бўлган.

- Уч нафар фуқаро Сирдарё—Тошкент йўналишида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи 26 ёшли А.Э. билан суҳбатлашиб, уларни Бўстонлиқ тумани ҳудудига олиб бориб келишга кўндиради. Ва унинг Lacetti русумли автомашинасига ўтириб, машинада почта сифатида олинган 14 миллион сўм пул борлигини билгач, ҳайдовчини алдаб Қуйи Чирчиқ туманининг «Толовул» маҳалласи ҳудудига олиб боради. Ҳамда босқинчилик йўли билан ундаги пулларни олиб қўйиб, ҳайдовчини бўйин соҳасидан бўғиб ўлдиради, — дейилади Бош прокуратура ахборот хизмати хабарида.

Қўшимча қилинишича, гумонланувчилар орасида 19 ёшли мактаб ўқувчиси ҳам бўлган.

Аниқлаштирилишича, 2022 йилнинг 14 октябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан 31 ёшли А.Н., 19 ёшли фуқаро Д.Ш. ва 11-синф ўқувчиси Д.Ҳ.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «и» ҳамда «п» бандлари (тамагирлик ниятида бир гуруҳ шахслар ёки уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёхуд ўша гуруҳ манфаатларини кўзлаган ҳолда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ласеттидаги 14 млн. сўмни олиш учун ҳайдовчини ўлдирган уч нафар шахс қўлга олинди