10:53 / 18.10.2022
3 106

Фарғонада юк машинаси уйни бузиб кириб кетди

Фарғонада юк машинаси уйни бузиб кириб кетди
Фото:ФВВ
Бугун, 18 октябр эрта тонгда Фарғонада юк машинаси иштирокида бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

Фарғона халқа йўлида ҳаракатланиб кетаётган «HOWO» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида шу кўчада жойлашган аҳоли яшаш уйларидан бирига бориб урилган.

Воқеа жойига қисқа вақт ичида ФВБ қутқарув гуруҳи етиб бориб, ҳайдовчини юк автомобилидан чиқариб олишда амалий ҳамда зарурий биринчи ёрдам кўрсатган.

Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида уйга зарар етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада юк машинаси уйни бузиб кириб кетди