13:57 / 18.10.2022
1 128

Тошкент ҳавосининг сифатсизлиги ва зарарлилиги бўйича дунёда бугун ҳам 1-ўринда

Тошкент ҳавосининг сифатсизлиги ва зарарлилиги бўйича дунёда бугун ҳам 1-ўринда
Айни пайтда Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кузатилмоқда. Аммо шаҳар ҳавоси ифлос ва сифатсизлиги бўйича 18 октябрь соат 12:33 ҳолатига дунёда 1-ўринда турибди. Бу ҳақда АҚШнинг Ҳаво сифати индекс платформаси рейтинги хабар бермоқда.

Фото: «iqair.com»
Платформада Тошкент ҳавоси 168 бирлик, яъни инсон соғлиғи учун зарарли даражада қайд этилган. Мутахассислар 151 бирликдан 200 бирликкача бўлган ҳаво сифатини саломатлик учун зарарли деган хулоса берган. Агар бу кўрсаткич 201 дан 300 гача бўлса, жуда зарурли, 300 бирликдан ошганда эса хавфли нуқтага етади. Кеча, 17 октябрь куни соат 22:00 ҳолатига пойтахтда ҳавонинг ифлосланиш даражаси 288 бирликка кўтарилганди. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Telegram’даги каналида пост қолдириб, ҳаво сифатининг пасайиш даражаси тўғрисида фикр билдирган.

Айни дақиқаларда (соат 23:30) Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси «бинафшаранг» хавфдан «қизил» хавф томон ўзгармоқда. Эртага кундуз куни (18 октябрь) ҳавонинг ифлосланиши «сариқ», кейинроқ эса «яшил» даражага пасайиши прогноз қилинмоқда, – дея қайд этган тадқиқотчи. Аммо ҳозирча ҳаво «қизил» хавф даражасида, яъни 151 бирлик билан 200 бирлик орасида.

Кеча, 17 октябрь куни Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 1-ўринга чиққани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, сайтимизда Тошкент ҳавосининг бу қадар ифлосланишига нималар сабаб бўлгани тўғрисида иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов билан интервью эълон қилинди. Мутахассис бу борада бир неча сабабларни келтирди. Вазиятни эса фақатгина ёмғир яхшилаши мумкинлиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 17 октябрда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳақида хабар берганди. Бундай шароитда пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига имкони борича уйдан чиқмаслик, кўчада бўлганда тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш лозимлиги, нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш кераклиги тавсия этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ҳавосининг сифатсизлиги ва зарарлилиги бўйича дунёда бугун ҳам 1-ўринда