10:00 / 19.10.2022
1 018

Андижондаги Жаҳон савдо комплексида ёнғин содир бўлди

Андижондаги Жаҳон савдо комплексида ёнғин содир бўлди
Андижон шаҳар “Жаҳон савдо комплекси”да тонгда ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан ФВВ вилоят бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

Фото: ФВВ вилоят бошқармаси ахборот хизмати
Қайд этилишича, 2022 йил 19 октябр куни соат 03:46да Андижон шаҳар, “Ёрбоши” МФЙ, Найман кўчасида жойлашган “Жаҳон савдо комплекси” АЖга қарашли дўконларда ёнғин бўлаётгани тўғрисида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Фото: ФВВ вилоят бошқармаси ахборот хизмати
Воқеа жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:56да етиб бориб, ёнғин соат 04:00да тўлиқ қуршаб олинган, соат 04:16да ёнғин батамом ўчирилган.

Фото: ФВВ вилоят бошқармаси ахборот хизмати
Ёнғин оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият