date
views 1 257

Қашқадарёда беморнинг ўғли 57 ёшли шифокорни дўппослади

Қашқадарёда беморнинг ўғли 57 ёшли шифокорни дўппослади
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 14 октябр куни кечки пайт Ғузор тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонага 1970 йилда туғилган бемор олиб келинган. Унга гипертония ташхиси қўйилиб, тезкор тиббий ёрдамга киришилган.

Соат 21:00 ларда даво муолажалари давом этаётган пайтда жараёнга халақит бераётган беморнинг 25 ёшлар атрофидаги ўғли ва шифокор Тўлқин Ҳамроев ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ва беморнинг ўғли шифокорни дўппослаган.

Оқибатда, шифокор “калла ва бош мия шикастланиши, бош мия чайқалиши, бурун суягининг очиқ синиши, бурун асоси эзилиб, йиртилган жароҳати, юқори жағ ўнгдан қозиқ тишнинг травматик синиши, иккала қовоқ- бурун асоси гематомалари” ташхиси билан травматология бўлимига ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Вилоят ССБ ҳолатни ўз назоратига олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда беморнинг ўғли 57 ёшли шифокорни дўппослади