13:20 / 20.10.2022
969

ДХХ Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция ташкил этди

ДХХ Тошкентда Афғонистон бўйича халқаро конференция ташкил этди
Фото: ДХХ
2022 йилнинг 19 октябрь куни Тошкент шаҳрида «Афғонистон: минтақавий боғлиқлик, хавфсизлик ва ривожланиш» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Мазкур форум жорий йилнинг июль ойида Тошкент шаҳрида олий даражада ўтказилган «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусидаги халқаро конференция мантиқий давоми бўлиб, у томонларнинг Афғонистон ривожланиши ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасидаги фикрлари муштарак эканлигини тасдиқлади.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ташкил этилди.

Тошкент учрашувида Афғонистон, Покистон, Эрон, Россия, Туркия, Озарбойжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистон хавфсизлик органлари ва разведкавий хизматлари делегациялари иштирок этди.

Тадбир қатнашчиларига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг табрик хатини Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси - спичрайтер Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.

Халқаро анжуман якунида иштирокчи давлатлар вакиллари томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик бўйича йўналишлар ва аниқ вазифалар белгилаб олинди, шунингдек, глобал ҳамда минтақавий хавфсизликка жиддий таҳдид солаётган терроризмга қарши биргаликда қатъий курашишга келишиб олинди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият