
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Марҳамат туманидаги масжидлардан бирида ёнғин юз бергани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Марҳамат тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, 19 октябрь куни соат 13:59 да Марҳамат тумани «Гар-гар» маҳалласи Малҳам кўчасида жойлашган «Обиджон Ботиров» жоме масжидида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман фавқулодда вазиятлар бўлими 20-ёнғин қутқарув қисмига хабар келиб тушган.
Мурожаатга асосан ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:06 да етиб бориб, ёнғин соат 14:09 да ўраб олинган.
Вазият ўрганилганда ёнғиннинг алангаланиш майдони кенгайиши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда Асака ва Булоқбоши туманларининг ФВБларидан яна 2 та ёнғин-қутқарув экипажи қўшимча ёрдамга чақирилган ва улар ҳам зудлик билан ёнғинни ўчиришга киришган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 20, 2022
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 20, 2022
Ёнғин соат 14:35 да бутунлай бартараф этилган. Ҳолат оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар қайд этилмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар