
Фото: Бухоро ИИБ матбуот хизмати
Бухоро вилояти Олот туманида аёл ўқотар қурол отилиб кетиши оқибатида жароҳатланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 19 октябрь куни тахминан соат 09:30 ларда Олот тумани «Давлатбой» маҳалласида яшовчи фуқаро турмуш ўртоғи билан Бухоро шаҳрига бориш мақсадида қўшниси бошқарувида бўлган Nexia-3 орқа ўриндиғига ўтираётган вақтида, автомашина эгаси томонидан орқа ўриндиқда қолдирилган, ўз номига расмийлаштирилган «ТОЗ-20» русумли 20 калибрли 2 нилли ўқотар ов қуроли қуролни сақлаш ва олиб юриш қоидаларига риоя қилинмагани сабабли ўз-ўзидан отилиб кетган.
Оқибатда аёл иккала оёқларининг болдир суяклари очиқ майдаланиб синишига сабаб бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 249-моддаси (қуролни ва унинг ўқ-дориларини сақлаш, олиб юриш, ташиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар