
Айни дақиқаларда Туркманистондаги «Ўғизхон» қароргоҳида Шавкат Мирзиёевни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтмоқда.
Давлат раҳбарлари шарафига фахрий қоровул саф тортиб, давлат мадҳиялари янгради.
Шундан сўнг икки мамлакат делегациялари ўртасида расмий доирадаги учрашувлар, музокаралар бошланади.


Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг Туркманистон билан стратегик муносабатларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Буни ушбу мамлакат билан ҳамкорлик 2016 йилдан бошлаб янада фаоллашганида, олий даражадаги алоқалар барқарор характерга эга бўлаётганида ҳам кўриш мумкин.


Жумладан, ўтган йиллар давомида Туркманистонга 8 марта, Ўзбекистонга эса 6 марта ташриф амалга оширилган.


Эътиборли томони, алоқалар фақатгина расмий ёки протокол характерига эга бўлиб қолмасдан, ҳар доим аниқ амалий тадбирларга бой бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар