
“Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти суд қарорларини қайта кўриш босқичларини янада такомиллаштиришга қаратилган. Қонун лойиҳасибилан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга қуйидаги мазмунни очиб бериш учун ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда:
- ишлар кўрилиши ўта марказлаштирилишига барҳам бериш, фуқаролар олис ҳудудлардан судга келиб сарсон бўлиши олдини олиш мақсадида вилоят ва унга тенглаштирилган судларда ишларни апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриш босқичлари жорий этилмоқда;
- Олий судда ишларни тафтиш тартибида ва Олий суд раёсатида қайта кўриб чиқиш амалиёти жорий этилмоқда;
- юқори инстанция судлари томонидан қуйи инстанция судлари қарорини бекор қилган ҳолда янгидан кўриш учун яна қуйи судга юбориш тартиби бекор қилинмоқда, ҳар бир суд инстанциясига иш бўйича якуний қарор қабул қилиш мажбурияти юкланмоқда (Олий суд тафтиш инстанциясидан ташқари);
- апелляция ва кассация тартиблари қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб ислоҳ этилмоқда. Шикоятни (протестни) кўриб чиқадиган судлар, шикоятни (протестни) бериш муддатлари, шикоят (протест) бериш ҳуқуқи ва шу каби бошқа ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда;
- суд қарорларини қайта кўриш босқичларига тафтиш инстанцияси киритилиши муносабати билан кодексга тафтиш инстанциясида иш юритишни батафсил ёритиб берувчи янги боб киритилмоқда.
Қонун лойиҳаси мазмунидан келиб чиқиб, бошқа ўзгартиш ва қўшимчалар ҳам киритилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар