
Тил бирлиги ва туркий давлатларнинг умумий алифбога ўтиш жараёнини тезлаштириш мақсадида ягона алифбо яратиш комиссияси тузилди.
Туркиянинг Бурса шаҳрида ўтказилган ва 90 йиллигига бағишланган «Турк дунёси умумий алифбоси бўйича семинар»да Туркий давлатлар ташкилотига ягона алифбо яратиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги қарор тақдим этилди.
Семинарни Турк тили жамияти раҳбари Гюрер Гулсевин олиб борди. Унда Туркий давлатлар Оқсоқоллар кенгаши раҳбари, Туркия Адолат ва тараққиёт партияси раиси ўринбосари Бинали Йилдирим иштирок этди.
Семинарда туркий давлатлар олимлари ўз мамлакатларида кечган алифбо ва тарихий тил жараёнлари ҳақида маълумот бериб, ягона алифбога ўтиш жараёнини жадаллаштириш ва туркий давлатлар ўртасида тақсимланиши муҳимлигини таъкидладилар.
Семинар доирасида Ягона алифбо яратиш комиссиясини тузишга қарор қилинди. Комиссия таркибига туркий давлатларда тил сиёсати билан шуғулланувчи ҳар бир расмий тузилмадан икки нафар аъзо киради.
Комиссия Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар Кенгашига ягона алифбо бўйича ҳисобот тақдим этиши керак. Ягона алифбо яратиш бўйича комиссиянинг биринчи йиғилиши Қирғизистонда бўлиб ўтади.
Семинарда Отатурк номидаги Маданият, тил ва тарих бўйича Олий Кенгаш раҳбари, профессор, доктор Муҳаммад Ҳакимўғли ва Озарбайжондан Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши аъзоси Ҳасан Ҳасановлар иштирок этишди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар