
Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг 17.09.2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор О.М.дан ундирувчи Х.Р.нинг фойдасига икки нафар фарзандлари вояга етгунига қадар ҳар ой жами даромадининг 1/3 миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлиб, ушбу ижро варақаси Бюронинг Элликкалъа туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган.
Ижро харакатлари давомида, алимент нафақаси бир йил давомида қарздор ота томонидан ойма-ой узлуксиз тўланиб келинган. Шунга қарамасдан, жорий йилнинг октябрь ойида ота томонидан алимент нафасини олдиндан тўлаб бериш истаги билдирилган.
Шу муносабат билан, бўлим давлат ижрочилари томонидан кўрсатилган амалий ёрдамлардан кейин қарздор ота собиқ турмуш ўртоғига фарзандларига аталган алимент нафақасини олдиндан, яъни 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган муддат учун 170 млн. сўм нақд кўринишида тўлаб берди.
Шу сабабли, ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонунининг тегишли моддасига асос тугатилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар