21:05 / 26.10.2022
1 549

Хоразмда тадбиркорнинг 3,4 млрд. сўмлик қарзи эвазига биноси хатланди

Хоразмда тадбиркорнинг 3,4 млрд. сўмлик қарзи эвазига биноси хатланди
Мажбурий ижро бюроси Хонқа тумани бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 17.01.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан жавобгар «У.Д.» МЧЖ, шерик жавобгарлар «У.О.Қ.» МЧЖ, «Б.Ш.А» МЧЖлардан солидар тартибда ундирувчи АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» Хоразм минтақавий филиали фойдасига асосий кредитдан 2.990.000.000 сўм, кредитга ҳисобланган фоиздан 434.636.000 сўм, жами 3.424.636.000 сўм ва 18.900 сўм почта харажати ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Суд ҳужжатига асосан Бюронинг Хонқа тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига асосан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги сабабли мазкур ижро иши юзасидан гаров мулки бўлган шерик жавобгар “Б.Ш.А.” МЧЖга тегишли бўлган Хонқа туманида жойлашган умумий ер майдони 2.000 кв.м., қурилиш ости майдони 741 кв.м. бўлган 1 қаватдан иборат омборхона биноси рўйхатга олиниб, хатланди. Ҳозирда хатланган мулкни “e-ijro auksion” ягона электрон савдо майдончаси орқали сотувга чиқариш чоралари кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият