date

Ҳокимликнинг «Тойота»си йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборганди...

Ҳокимликнинг «Тойота»си йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборганди...
Наманган вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда «Наманган вилояти ҳокимининг давлат рақами 50 010 DAV бўлган Land kruz хизмат автомашинаси Уйчи туманида йўловчини уриб кетганлиги ҳақида компраматча келди. Бирон нима деб баёнот берасизларми?» мазмунида берилган хабарга муносабат билдирди.

«Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 12:50 лар атрофида Наманган вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги давлат рақами 50 010 DAV бўлган Toyota Land Cruiser русумли автомобили Наманган-Уйчи-Учқўрғон йўлининг 8-километрида бахтсиз ҳодиса туфайли йўлни кесиб ўтаётган 2017 йилда туғилган фуқарони туртиб юборган.

Йўловчи зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Тўлиқ тиббий текширув ўтказилган, жиддий шикастланиш аниқланмаган, фақатгина юз соҳасида шилиниш бўлган, тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Қўшимча даволаниш талаб этилмайди.

Ҳозирда йўловчининг аҳволи яхши ва ўзининг уйида одатдаги ҳаётий фаолиятини давом эттирмоқда
», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича барча ҳужжатлар ИИБ томонидан расмийлаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ҳокимликнинг «Тойота»си йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборганди...