
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев «Марказий Осиё—Европа Иттифоқи» саммити доирасида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон—Қозоғистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларида амалий алоқаларни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида, иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг кун тартиби муҳокама қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар