date

Ўзбекистонда энг кўп ўлимга олиб келаётган касаллик тури маълум қилинди

Ўзбекистонда энг кўп ўлимга олиб келаётган касаллик тури маълум қилинди
Ўзбекистонда қайд этилган ўлимнинг асосий қисми қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққан.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда қайд этилган ўлим ҳолатининг 56,8 фоизи қон айланиш тизими касалликларига тўғри келган.

Ушбу кўрсаткич қолган касалликлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
  • қон айланиш тизими касалликлари – 74 109 та;
  • нафас олиш аъзолари касалликлари – 12 805 та;
  • ўсимталардан – 10 535 та;
  • бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан – 7 260 та;
  • овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари – 5 264 та;
  • юқумли ва паразит касалликлари – 1 976 та;
  • бошқа касалликлардан – 18 417 та.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда энг кўп ўлимга олиб келаётган касаллик тури маълум қилинди