
Бухоро вилояти Олот туманидаги мактабгача таълим ташкилоти директори пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, Олот туманидаги 24-сонли мактабгача таълим ташкилоти директори фуқаро Ш.П.ни бир штат бирлигида ўт ёқувчи вазифасига ишга қабул қилиши эвазига ундан 1 миллион 200 минг сўм миқдорида пул талаб қилган.
Бунча миқдордаги пулни пора сифатида беришга шароити бўлмаган Ш.П. ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилишга мажбур бўлган. Вилоят ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳамкорликдаги ҳаракати натижасида таълим ташкилоти директорининг мақсади амалга ошмаган.
Жорий йилнинг 18 октябрь куни тахминан соат 13:30ларда ўтказилган тезкор тадбирда директор ўзининг хизмат хонасида талаб қилинган пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан мактабгача таълим ташкилоти директорига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар