
Ижтимоий тармоқларда Андижоннинг Жалақудуқ туманидаги мактаблардан бирида бўлаётган ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Қайд этилишича, мактаблардан бирига туман ҳокими Ҳикматилло Латипов ва вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ташриф буюриши муносабати билан мактаб ўқувчиларига саволларга «шукроналик ҳисси билан жавоб бериш» тайинланган.
«Ўқувчилар саволларга шукроналик ҳисси билан жавоб берсинлар. Келажакда ўқишга кириш истагини 100% билдирсинлар (ўқиш нияти бўлмаса ҳам). Оилавий муаммолардан свет ва газ ҳақида гапирмасинлар», дейилган мактаб раҳбариятига берилган топшириқлардан бирида.
Ҳолатга ХТВ матбуот котиби Лайло Рустамова муносабат билдириб, «аҳмоқона топшириқлар беришни тўхтатинг» дея хитоб қилди.
«...Таълимда бундай инсонларнинг ишлаётганлиги ачинарли жуда ҳам!
Аслида бола ўзидаги мавжуд муаммоларни айта олиши керак, қаердан биласиз балки у оиласида зўравонлик қурбони бўлаётгандир ёки уни қийнаётган бошқа муаммолар бордир. Раҳбарларга ўзини яхши кўрсатиш учун амалга оширилаётган бундай ҳаракатлар билан эса бугун ўз қўлимиз билан келажагимизни барбод қиламиз! Бугун боладан мана бундай нарсани талаб қилаётганлар эртага яхшилик кутмасин!
Ўқитувчилик оддий касб эмас, бу касб, юрак чақирувидир — ўқитувчилардан бундай нарсаларни талаб қилманг, ҳурматли устозлар илтимос бундай талабларга қулоқ тутиб, келажак тақдири сизга боғлиқ бўлган навниҳолларни синдирманг!
Ҳоким Андижон фарзандларининг отаси экан, фарзанд отасига ўзини қийнаётган ҳар қандай масалани айтишга ҳаққи бор, отаси эшитмаган болани кўчада бегоналар эшитади, бу эса яхшиликка олиб келмайди. Ҳоким ҳам айнан шу учун ёшлар билан учрашгани келаётгани аниқ, бу йўл билан ўзингизни яхши кўрсатманг!», дейди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар