
Фото: ЎзА.
Самарқанд вилояти перинатал марказига 29 октябрь куни Самарқанд тумани Хўжа Аҳрор Вали маҳалласида яшовчи ҳомиладор М.Тоҳировани олиб келишган.
Текширувлар натижасида ҳомиладор аёл тўрт эгизак кутаётгани аниқланган. Шифокорлар туғруқни жарроҳлик йўли билан амалга оширишга қарор қилишган, дея ёзади ЎзА.
– 2 ноябрь куни амалга оширилган жарроҳлик амалиётида икки ўғил ва икки қиз эгизак туғдириб олинди, – дейди Самарқанд вилояти перинатал маркази директори Лола Ҳамроева. – Ҳозирда она ва болаларнинг умумий ҳолати қониқарли. Чақалоқлар марказнинг чақалоқлар бўлимида назоратда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар