
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норовнинг Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан учрашуви доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди.
Жумладан:
— Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкалари тўғрисидаги шартнома;
— Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим;
— Ўзбекистон Сув хўжалиги вазирлиги ва Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув ресурслари хизмати ўртасида сув хўжалиги масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва бошқалар.
Шунингдек, учрашув чоғида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўладиган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев 10 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистон 4485 гектар, Қирғизистон эса 19699 гектар ер олганини маълум қилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар