23:59 / 03.11.2022
1 620

Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди

Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди
Крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш қоидалари Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар қилинди.

Қайд этилишича, мазкур қоидалар крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

Крипто-дўкон ўз фаолиятини крипто-дўконнинг электрон платформаси ёки савдо объекти орқали амалга оширади. Крипто-дўконда қуйидаги операциялар амалга оширилади.

Крипто-дўконнинг электрон платформаси орқали:
- жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш ёки сотиш;
- чет эллик жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни хорижий валютада сотиб олиш ёки сотиш;

Крипто-дўконнинг савдо объекти орқали:
- жисмоний шахслар томонидан банк ўтказмаларини амалга ошириш орқали крипто-активларни миллий валютада сотиб олиш;
- мижозлар томонидан крипто-активларни нақд пул кўринишида миллий ёки хорижий валютада сотиб олиш;
- мижозлар томонидан крипто-активларни фақат миллий валютада сотиш.

Крипто-дўконда қуйидаги операцияларни амалга ошириш тақиқланади:
- мажбурий идентификациядан ўтказилмаган мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар;
- Ўзбекистон резидентлари томонидан чиқарилган крипто-активлар билан операциялар;
- аноним крипто-активлар ҳамда ўзаро ўзгармас токенларни сотиб олиш ёки сотиш операциялари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда крипто-дўкон фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди