
AҚШ қуруқликдаги қўшинлари Марказий қўмондонлиги қўмондони ўринбосари генерал-майор Вендул Хаглер Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Махсус операциялар қўшинларига 50 дона Polaris MRZR енгил-тактик жанговар автомобилларини топширди. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар бермоқда.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Махсус тезкор қўшинлар бошқармаси бошлиғи махсус тезкор қўшинлар номидан техникаларни қабул қилиб олди.
Ускуналар AҚШ Мудофаа вазирлигининг «Ҳамкорлар салоҳиятини ошириш» дастури доирасида тақдим этилган. Aвтомобиллар 2,8 миллион долларга баҳоланган ва Aмериканинг Ўзбекистонга ҳадя қилинган мудофаа маҳсулотларининг бир қисмидир.
«Ушбу ускуналарнинг топширилиши Қўшма Штатлар Ўзбекистонга миллий суверенитет ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга ҳисса қўшиш учун таклиф этаётган ёрдам шаклларидан бири холос. Қўшма Штатлар сўнгги 31 йил ичида сезиларли даражада ривожланган ҳамкорлигимизни янада мустаҳкамланишини интиқлик билан кутмоқда», деди генерал-майор Хаглер ўз сўзида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар