1 532
Самарқандда фуқарони қамоқдан чиқариб бериш учун салкам 3 минг доллар олган шахс ушланди

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида қамоқ эҳтиёт чорасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Ф.Қ. (муқаддам судланган) фуқаро О.нинг ишончига кириб, унинг отаси Р.га нисбатан туман ИИБ терговчиси томонидан қўлланган қамоқ эҳтиёт чорасини гўёки ИИБда ишловчи мансабдор танишлари орқали ўзгартириб бериш эвазига 2 800 долларни қўлга киритгани аниқланган. Шундан 1 000 долларни қайтаргани процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар