19:30 / 05.11.2022
1 120

Олимлар материални қайта ишлаш тезлигини автоматик бошқариш машинасини ишлаб чиқишди

Олимлар материални қайта ишлаш тезлигини автоматик бошқариш машинасини ишлаб чиқишди
Ўзбекистонлик олимлар чарм-поябзал саноатида материални қайта ишлаш тезлигини автоматик бошқариш машинасини ишлаб чиқишди. Бу ҳақида Ўзбекистон фанлар акадиемияси хабар берди.

Қайд этилишича, Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган ихтирога патент олинди.
"Ушбу ишланма тери хом-ашёсига механик ишлов беришда ишчи валлар узатмаси тезлигини реостат ёрдамида материалнинг юзаси бўйича қалинлигининг ўзгаришига мос равишда технологик жараённинг тезлиги автоматик ҳолда бошқарилади", дейилади хабарда.

Ушбу валли технологик машинани қўллаш орқали чарм-поябзал саноатида қалинлиги ва кенглиги хилма-хил бўлган тери хом ашёлардан сифатли чарм маҳсулотларини ишлаб чиқаришга эришилади.

Қайд этилишича, бу ишланма Ўзбекистонда чарм-поябзал саноатининг ривожланишида муҳим аҳамиятга эга.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олимлар материални қайта ишлаш тезлигини автоматик бошқариш машинасини ишлаб чиқишди