
Тошкент шаҳри Сергели туманидаги автомобил бозорида эркакнинг юзини кесган қашқадарёлик фуқаро қидирувга берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 2 июл куни Сергели туманидаги автомобил бозорида икки эркак ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда 1986 йилда туғилган М.Б. қўлдаги пичоқ билан А. исмли фуқаронинг юз қизмини кесиб юборади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан 277-модда 2-қисми «в» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда айбланувчи қидирилаётгани маълум қилинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар