
Ўзбекистон Марказий банкида низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кенгаш фуқаролар ва компаниялар билан Марказий банк ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш билан шуғулланади.
Қайд этилишича, ушбу кенгаш Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 17 июндаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
- Апелляция кенгаши Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисидаги низом талабларига асосан фаолият олиб боради, — дейилади хабарда.
Апелляция кенгаши томонидан фуқаролар ва компанияларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисидаги мурожаатлар кўриб чиқилади. Кейин эса тегишли хулоса берилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар