
Кадр: Telegram
Навоий вилояти Хатирчи туманида 8 ноябрь куни савдо дўконларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, соат 23:12 да Хатирчи тумани «Навбаҳор» МФЙ Аҳмад Яссавий кўчасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи 23:14 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 23:38 да бартараф этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида кийим-кечак, маиший техника, чинни-чиновор ва бошқа дўконларнинг 120 квадрат метр майдонда дўкон жиҳозлари, маҳсулотлари, шифт ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғиндан иморатларининг 1500 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) November 9, 2022
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) November 9, 2022
Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар