
Фото: Наманган ФВБ мабтуот хизмати
Наманганда 10 октябрь куни ҳаракатланиб кетаётган Damas ёниб кетди.
Вилоят ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, «Зарбдор» маҳалла фуқаролар йиғини Равнақ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган ушбу машинада ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар соат 08:33 лар атрофида келиб тушган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) November 10, 2022
Хабарга асосан ёнғин қутқарувчилари жойга етиб бориб, ёнғинни бартараф этган.
Ёнғин оқибатида автомобиль олд мотор қисми, шиналари, салони ҳамда автомобилга тегишли ҳужжатлар тўлиқ ёниб зарарланган. Куйиб тан жароҳати олганлар йўқ.

Фото: Наманган ФВБ мабтуот хизмати
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Наманган вилоятиDamas автомобилЁнғин содир бўлдиҚутқарувчилар жойдаТергов ишлариМаҳалла фуқаролар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар