19:40 / 10.11.2022
1 384

Ўзбекистон Украина разведкасининг айбловларини рад этди

Ўзбекистон Украина разведкасининг айбловларини рад этди
10 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Украинанинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко билан учрашув бўлиб ўтди.

Элчига Украина мудофаа вазирлиги вакилининг амалдаги санкция чекловларини четлаб ўтиб, икки мақсадли маҳсулотлар етказиб берилгани ҳақида ОАВда тарқалган асоссиз баёноти муносабати билан жиддий хавотир билдирилди.

Украина томонидан ОАВда Ўзбекистонга оид нотўғри маълумотлар тарқатилишига йўл қўйилмаслиги таъкидланди.

«Шу билан бирга, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина томонининг расмий сўровлари келиб тушган тақдирда, уларни қизиқтирган масалаларни ўрганиш ва холис маълумот беришга тайёр», дейилади хабарда.

Ўз навбатида, элчи Николай Дорошенко Ўзбекистон томонининг хавотирлари ва учрашув натижаларини Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбариятига зудлик билан етказишини ишонч билан билдирган.

9 ноябр куни Украина мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси вакили Вадим Скибицкий La Repubblica учун берган интервьюсида Ўзбекистон РФга санкцияларни айланиб ўтишда ёрдам бераётгани, бу давлатга ракеталар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган, Америка ва Япония томонидан ишлаб чиқарилган қисмларни сотаётганини айтганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият