19:42 / 10.11.2022
1 193

Банк фойдасига 3,2 млрд. сўм ундириб берилди

Банк фойдасига 3,2 млрд. сўм ундириб берилди
Марғилон туманлараро Иқтисодий судининг 27.10.2022 йил кунги ижро хужжатига асосан қарздор «S. M. TEX» МЧЖдан ундирувч АИТ Ипак йўли банк Фарғона вилоят филиали фойдасига 7.2 млрд. сўм кредит қарзни ундириш, ундирувни гаровга қўйилган Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Қашқар МФЙ Б.Марғилоний кўчаси 32 А - уйда жойлашган Тўқув-йигирув фабрикаси бино ва иншоотларига қаратиш тўғрисидаги итжро хужжати бўлим иш юритувига келиб тушган ва 28.10.2022 йил кунги ушбу ижро иши қўзғатилган.

Шунингдек мазкур ижро хужжати юзасидан шу кунинг ўзда гаров қўилган мол-мулклар хатланиб сақлашлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 232-233-моддалари билан огохлатнирилиб, «S. M. TEX» МЧЖ рахбари М.М.га топширилган.

Олиб борилган ижро харакатлари давомида қарздор «S. M. TEX» МЧЖ томонидан 07.11.2022 йилда 3,0 млрд. сўм, 08.11.2022 йилда 200,0 млн. сўм жами 3,2 млрд. сўм пуллар ундирилиб, ундирувчи АИТ Ипак йўли банк филиалининг хисоб рақамига ўтказилиши таъминланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият