20:17 / 11.11.2022
928

3 нафар оила яраштирилди, 3 нафар қарздор қамалмаслик учун суд залида алимент пулларини тўлаб берди

3 нафар оила яраштирилди, 3 нафар қарздор қамалмаслик учун суд залида алимент пулларини тўлаб берди
Совуқ яқинлашгани сари оналар болаларининг уст-боши ҳақида қайғура бошлайди. Пули бор бўлса ҳеч гап эмас, аммо ўзи ҳеч қаерда ишламаса, пул келадиган жойи фақат алимент бўлса-ю, шуниям ололмаса, ота ўз фарзандлари ҳақида қайғурмаса, унда нима қилиш керак?

Бюронинг Шахрисабз туман бўлимига алимент тўламаётган собиқ турмуш ўртоғига қонуний жазо берилишини сўраб бир нечта аёллар мурожаат қилди. Шунга кўра, 10 ноябрь куни алимент қарздорлиги 5 млн. сўмдан юқори бўлган 16 нафар қарздорлар бўлимга олиб келинди.

Улардан 3 нафари тушунтириш орқали оиласи билан яраштирилди.

13 нафар қарздорга нисбатан тўпланган ҳужжатлар МЖтКнинг 47/4 моддаси билан Жиноят ишлари бўйича Шахрисабз туман судига юборилди, суднинг қарорига асосан 7 нафар қарздорга нисбатан маъмурий қамок жазоси қўлланилди ҳамда 3 нафар қарздорлар алимент пулларини суд залида тўлаб берганлиги сабабли МЖтКнинг 27/1 моддаси билан иш юритувдан тугатилди.

Яна 3 нафар қарздор алимент пулларини қисман тўлаганлиги сабабли, қолган қарздорликни бартараф этишлари учун 5 кун муддат берилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият