
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев йиғилиш якунларига қисқача тўхталиб, унда жуда муҳим қарор ва келишувларга эришилганини таъкидлади.
Мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва шерикликни мустаҳкамлашда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳамда Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг алоҳида ҳиссаси борлиги қайд этилди. Шу муносабат билан уларни Туркий дунёнинг олий ордени билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Гурбангули Бердимуҳамедовга бу мукофотларни президент Шавкат Мирзиёев топширди.
Давлат раҳбари ташаббуси билан Туркий давлатлар ташкилоти доирасида Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот таъсис этилган. Унинг илк соҳиби туркий дунё бирлигига қўшган ҳиссаси учун буюк адиб ва жамоат арбоби, улуғ гуманист Чингиз Айтматов бўлди. Бу мукофот Қирғизистон президенти Садир Жапаровга топширилди.

Ражаб Тоййиб Эрдўған, Гурбангули Бердимуҳамедов ва Садир Жапаров мукофотлар учун миннатдорлик билдириб, Самарқанд саммити жуда самарали, халқлар учун манфаатли бўлганини таъкидлади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар