07:03 / 14.11.2022
1 077

Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида зилзила содир бўлди

Ўзбекистоннинг 3 та вилоятида зилзила содир бўлди
Тожикистонда 14 ноябрь куни бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.

Фото: Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази
Унга кўра, Тошкент вақти билан 03:07 да Тожикистонда зилзила содир бўлди. Зилзила координаталари: 39,93 градус шимолий кенглик; 69,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 149 км жануби-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Бекобод шаҳрида 3 балл, 33 км;
Ширин шаҳрида 3 балл, 33 км;
Янгиобод туманида 3 балл, 34 км;
Янгиер шаҳрида 3 балл, 48 км;
Ховос туманида 2-3 балл, 50 км;
Бекобод туманида 2-3 балл, 51 км;
Боёвут туманида 2-3 балл, 51 км;
Гулистон туманида 2 балл, 68 км;
Зомин туманида 2 балл, 69 км;
Гулистон шаҳрида 2 балл, 70 км.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият