1 118
Йил бошидан буён қанча фуқаро вилоят судлари қарорларидан норози бўлиб, Олий судга келган?
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 14 ноябр куни одил судловни таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Мамлакатимизнинг Тараққиёт стратегиясида суд жараёнида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишув тамойилларини рўёбга чиқариш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсади ҳам белгиланган. Шундан келиб чиқиб, мутасадди ва мутахассислар халқ билан мулоқот қилиб, соҳадаги муаммоларни ўрганган.
Йиғилишда ана шу муаммолар таҳлил қилиниб, соҳани ислоҳ қилиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, ҳар йили ўртача 1 миллион 500 минг аҳоли судларга мурожаат қилади. Вилоят судлари одил қарор чиқариш бўйича етарлича масъулият олмаётгани сабабли оворагарчиликлар кўп. Мисол учун, йил бошидан буён 18 минг фуқаро вилоят судлари қабул қилган қарорлардан норози бўлиб, Олий судга келган.
Судларда ишларни кўриб чиқиш эскича давом этяпти. Адвокатларнинг ўрни юқори эмас. Терговчилар ўз устида ишламай қўйган.
Судга аралашувларнинг олдини олиш учун судьяларнинг ваколат муддати узайтирилди, маоши кескин оширилди. Уларни лавозимга тайинлаш Судьялар олий кенгашига ўтказилди. Лекин бу борада ҳалиям айрим бўшлиқлар бор.
Шу боис Президент судларда тортишув муҳитини шакллантириш, ҳуқуқ-тартибот идоралари ишини такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Вилоят судлари масъулиятини ошириш, жиноят ишини айблов хулосаси ва ҳимоячи фикри билан бирга қабул қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Судьялар олий мактабини тубдан ислоҳ қилиш, туман ва вилоят судлари учун мол-мулк, оила, солиқ, меҳнат муносабатларига ихтисослашган судьялар тайёрлаш муҳимлиги таъкидланди. Судьялар ҳамжамиятининг ваколатларини кучайтириш, судьялар сонини босқичма-босқич кўпайтириш таклифи маъқулланди.
Давлатимиз раҳбари соҳада рақамлаштиришни кенгайтириб, ахборот тизимларини уйғун қилиш, замонавий технологиялар орқали одамларга қулайликларни ошириш бўйича топшириқлар берди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди?
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди
АҚШ Раисийнинг ўлими ортидан Учинчи жаҳон уруши бошланишидан қўрққан
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради
Коронавируснинг янги мутацияси янада хавфли экани аниқланди
Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди
АҚШда мушук университет дипломини олди: унга “фан доктори” даражаси берилди