18:26 / 15.11.2022
2 855

Тошкентда блогер қиз ахлоқсиз видеолар тарқатгани учун 5 суткага қамалди

Тошкентда блогер қиз ахлоқсиз видеолар тарқатгани учун 5 суткага қамалди
Коллаж: Instagram
Ижтимоий тармоқларда блогер С.С.нинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда тасвирга олинган видеоси тарқалиб, кенг муҳокамага сабаб бўлганди. Тошкент шаҳар суди ҳолат бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судида С.С. (2001 йилда туғилган)га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.

Иш ҳужжатларига кўра фуқаро Н.У.нинг Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғига ёзган аризаси юзасидан ўтказилган текширув натижасида С.С. ижтимоий тармоқларда одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ўзининг иштирокидаги видео ва расмларни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жойлаштириб, жамоат тартибини бузиб, фуқароларнинг ўринли эътирозларига сабабчи бўлган.

Суднинг қарори билан С.С.га 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкинлиги маълум қилинади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият