1 816
Тошкентда ахлоқсиз фото ва видеолар тарқатган блогер қизга тайинланган жазо енгиллаштирилди

Коллаж: Instagram
Тошкентда ахлоқсиз фото ва видеолар тарқатган блогер қизга тайинланган 5 сутка қамоқ жазоси 4 суткага алмаштирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.
11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг қарори билан ижтимоий тармоқларда одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда тасвирга олинган видеоси ва суратларни тарқатган С.С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган эди.
15 ноябрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида С.С.га оид иш юзасидан чиқарилган суд қарорига ҳуқуқбузар томонидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилган.
Маъмурий жавобгарликка тортилган С.С. апелляция шикоятида, ҳозирги кунда қилган ишидан пушаймонлиги билдириб, суд қарори билан тайинланган жазони енгиллаштиришни сўраган.
Апелляция инстанцияси суди шикоятда келтирилган важларни ўрганиб, маъмурий жавобгарликка тортилган С.С.га нисбатан жазо тайинлашда, шахсини, ёшини, аёллигини, бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ва қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди қарори билан тайинланган маъмурий қамоқ жазосини кам муддатдаги маъмурий қамоқ жазосига келтиришни лозим деб топган.
Тошкент шаҳар судининг ажрими билан жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг С.С.га оид қарори ўзгартирилиб, ҳуқуқбузарга нисбатан инсонпарварлик тамойили қўлланган ҳолда тайинланган 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси 4 сутка маъмурий қамоқ жазосига келтирилди.
Натижада маъмурий жавобгарликка тортилган С.С. жазони тўлиқ ўтаган деб ҳисобланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Махсус қабулхонасидан озод қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар