1 201
Маст ҳолатда бошқарилган автоулов учун 6,7 млн. сўм миқдорида маъмурий жарима ундирилди

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг ижро варақасига асосан қарздор А.Арифджановдан маст ҳолатда автотранспорт воситасини бошқараетган пайтда ЙҲХБ ходимлари томонидан аниқланиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомаси расмийлаштирилган.
Мазкур маъмурий баенномага асосан қарздор фуқарога нисбатан давлат фойдасига 6.750.000 сўм маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 28.10.2022 йилда келиб тушган.
Туман бўлими давлат ижрочиси К.Зотова томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Қарздор фуқаро томонидан маъмурий жаррима ўз вақтида тўланмаганидан сўнг Бюро органлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорлик тўлиқ ундирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар