date
views 1 655

Самарқандда итни шавқатсизларча уриб ўлдирган Хитой фуқароси жазоланди

Самарқандда итни шавқатсизларча уриб ўлдирган Хитой фуқароси жазоланди
Ижтимоий тармоқда итни темир бўлаги билан уриб ўлдириб ҳайвонларга шафқатсиз муносабатда бўлган шахс видеоси тарқалди.
Самарқанд вилояти ИИБ ҳодиса бўйича тафсилотларни эълон қилди.

Тезкор суриштирув ишлари натижасида Каттақўрғонда ушбу ҳолатни содир этган эркак Хитой халқ Республикаси фуқароси HAO SIHUA эканлиги аниқланди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекисининг 111-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ушбу модда билан базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида (900.000 (тўққиз юз минг) сўм) жарима жазоси тайинланиб, қўшма корхонанинг қолган ишчилари ва раҳбарлари билан қайта шу турдаги ҳуқуқбузарликни содир этмаслиги юзасидан таржимон хизматидан фойдаланиб профилактик ишлар олиб борилди, дейилади ИИБ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Жиззахда итни шафқатсизларча куйдирган хитойлик ишдан кетказилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда итни шавқатсизларча уриб ўлдирган Хитой фуқароси жазоланди