
Тошкент шаҳридаги хусусий мактабда ўқувчиларга куч ишлатилгани айтилмоқда. Бу бўйича депутат Расул Кушербаевга мурожаат келиб тушди.
Мурожаатчининг маълум қилишича, ҳодиса «Pifagor» Қоракўл хусусий мактабининг Тошкент шаҳри «Новза» метроси филиалида содир бўлган. Видеодаги тасвирларда эса 5-«А» синфининг хонаси акс этган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) November 20, 2022
- "Ўқувчиларни доимий равишда шу тарзда уриб келишган, «уйдагиларга етказсангиз, баттар бўлади» деган маънода қўрқитишган. Шу синф математика ўқитувчиси ва куратори ўқувчилар билан доимий равишда қўпол муомалада бўлишган, калтаклаб келишган.
Айнан мана шу синфнинг сентябрдан ҳозирги кунгача барча видеотасвирларини ўрганиб чиқишларини сўрардим. Чунки ушбу видеодан кейин менинг болам ҳам кўп калтак еганини айтди. Илтимос, тегишли органлар бу ҳолатни ўрганиб беришсин", — дейилади мурожаатда.
Хусусий МактабТошкент ШаҳриЎқувчилар КалтаклашРасул КушербаевPifagor МактабиМатематика Ўқитувчиси Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар