22:49 / 20.11.2022
1 491

Навоийда эмизикли ит болалар кўз ўнгида отиб ўлдирилди

Навоийда эмизикли ит болалар кўз ўнгида отиб ўлдирилди
Фото: Telegram
Навоий вилояти Кармана туманида эмизикли ит болалар кўз ўнгида отиб ўлдирилди, деб хабар бермоқда Telegram’даги «Экологуз» канали.

Қайд этилишича, туманнинг «Навоий» маҳалласи Низомий кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро ҳолат юзасидан мурожаат қилган. Аёлнинг айтишича, доимий равишда боқиб келинаётган эмизикли итни қўшнисининг мурожаати билан болалар кўз ўнгида ободонлаштириш бошқармасининг ходими икки маротаба отган. Болалар буни кўриб, қўрқиб кетган. Ходимлар, шунингдек, тахталарнинг тагига кириб кетган ит болаларини олиш учун уларнинг бирини милтиқ қўндоғи билан уриб ўлдирган.

- Фарзандларим жуда ҳам кучли руҳий зарба олди, тинмай йиғлаяпти. Эртаси куни қолган кучук болаларини чиқариб олдик. Улар жуда ҳам кичкина бўлгани сабабли сут бериб боқяпмиз. Бу воқеани Facebook’ка қўйганим сабабли маҳалла раиси келиб, дағдаға қилиб кетди. Ит қутурган эмиш. Ахир қутурган ит бола туғиб, уларни кўз қорачиғидек асраб, катта қиладими? Менинг унга нон, овқат бераётган фарзандларим билан ўйнайдими? Қачонгача бундай ваҳшийликлар давом этади?, — дейди мурожаатчи.

«Экологуз» канали маъмурияти Кармана тумани ички ишлар бўлими итни отган фуқарога нисбатан чора кўришига умид қилмоқда.

- Ҳукумат Туркия, Грузия, Япония ва бошқа давлатлар сингари дайди жониворларга давлат бошпаналарини очиш (ҳеч бўлмаса, «отловка»ларни бошпаналарга айлантириш), уларнинг кўпаймасликлари учун стериллаш, эмлаш ишларини амалга ошириши шарт. Уларни ўлдириш билан муаммо ҳал бўлмайди. Фақатгина яшашга ҳаққи бор бу жониворларнинг гуноҳи ва қарғишига қолаверамиз, холос, — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда эмизикли ит болалар кўз ўнгида отиб ўлдирилди