
«Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонаси электр энергиясини «эконом» қилиш мақсадида Тошкентда жорий йил 16 ноябрдан бошлаб тегишли тартибда ўчирилаётган кўча чироқлари ва бу орқали иқтисод қилинаётган «кВт»лар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, пойтахтдаги реклама мониторлари ва кўчаларни ёритиш чироқларини ўчириш натижасида Тошкентда кунлик электр энергияси сарфи 25 фоизга камайган. Хусусан, октябрь ойида ўртача кунлик истеъмол 115,9 минг кВт/соатни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда бу 87,8 минг кВт/соатни ташкил этмоқда.
Қайд этилишича, пойтахтнинг ўртача кунлик электр энергияси истеъмоли тахминан 25,7 млн кВт/соатга тенг бўлиб, кўча ёритиш тармоқлари кунига ўртача 111,1 минг кВт/соат электр энергиясини истеъмол қилади. Бу эса умумий электр энергияси сарфининг 0,4 фоизини ташкил қилади.
Корхона берган маълумотга кўра, ҳозирги вақтда Тошкент шаҳридаги ёритгичлар умумий сони 140 мингга яқин бўлиб, уларнинг ўртача йиллик истеъмоли 40 млн кВт/соатга тенг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар