19:51 / 21.11.2022
1 395

Ҳар бир мурожаат эътиборда

Ҳар бир мурожаат эътиборда
Бугунги кунда мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиб, фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Оқолтин туман бўлимида фуқароларни қабул қилиш бўйича масъул шахслар, қабул вақти ва кунлари аниқ кўрсатилган жадваллар ишлаб чиқилган.

2022 йилнинг ўтган даври мобайнида бўлимга 366 та мурожаат келиб тушган. Улардан 325 таси Бюро ходимлари томонидан кўриб чиқилиб ҳал қилинган, шундан 235 таси қаноатлантирилган, 90 тасига тушунтириш берилган. Бюро ходимлари томонидан 319 нафар шахс қабул қилинган. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 291 та субъектнинг ҳуқуқлари тикланган.

Шунингдек, тумандаги Ҳалқ қабулхонаси билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, амалда бу ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Хумо”, “Янги замин нашидаси”, “Бунёдбек Нодир даласи” ҳамда “Абдулатиф ҳамкор Шерзод” фермер хўжаликларининг “АПК Оқолтин” унитар корхонасидан ўз вақтида тўланмаган қарзини ундириш ҳақидаги мурожаатини ўрганиш давомида фермер хўжаликларига 312.4 млн.сўм пул маблағи ундириб берилиши таъминланди.

Бюронинг Оқолтин туман
бўлими давлат ижрочиси
Маъруф Балхиев

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият