10:53 / 22.11.2022
793

Қидирувдаги қарздор топилди ва алимент қарзи тўлиқ ундирилди

Қидирувдаги қарздор топилди ва алимент қарзи тўлиқ ундирилди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасига кўра, ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96, 100-моддаларида, ота-онанинг вояга етмаган болаларига, шунингдек, вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларига таъминот бериши шартлиги белгиланган.

Бироқ, айрим оталар борки оталик мажбуриятини бажаришдан қочади.

Мажбурий ижро бюроси Риштон тумани бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Риштон туманлараро судининг 13.01.2022 йилги қарорига кўра қарздор Ж.С.дан ундирувчи Э.М. фойдасига бир нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича, давлат ижрочиси томонидан қарздор М.И. алимент қарзини тўлаши лозимлиги ҳақида бир неча марта огохлантирилган бўлсада, қарздор яшаш манзилини ўзгартирганлиги сабабли, 08.08.2022 йилда унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюрониг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қарздор Фарғона шаҳрида яшаётганлиги аниқланиб, топилди ва ўтказилган суҳбат натижасида 21.11.2022 йил куни қарздор Ж.С. алиментдан бўлган қарзи 6,5 млн. сўмни тўлиқ тўлади ва қидирув иши тамомланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият