date
views 7 886

Суратда нима учун ўзимизга бошқача кўринамиз?

Суратда нима учун ўзимизга бошқача кўринамиз?

Ҳар биримиз бирор кечада тушган суратимизни томоша қила туриб, “Наҳотки мен шунчалик хунук бўлсам?”, деб ҳайрон бўламиз. Бу қанчалик ачинарли бўлмасин, аммо ёқимсиз ҳолат. Аммо бу фавқулодда ҳодиса илмий томондан асосланди, деб хабар берди “Кун” нашри.

Кўзгудаги чеҳрамиз акси ҳар биримизга яхши таниш. Муаммо шундаки, биз аксимизни “оёғини осмондан қилиб”, тескари кўрамиз. Ҳозир сўз юриталаётган психологик эффект “кўрган нарсамизга боғланиш” деб аталди. Бу атамани фанга психолог Роберт Зайонц киритган. Фавқулодда ҳодиса шундай изоҳланади, инсон кўзига тез-тез ташланиб турадиган нарсани беиихтиёр яхши кўриб қолади. Кўзгуда аксимизни ҳар куни кўрганимиз боис, у бизга кўпроқ ёқади. Бироқ идеал симметрик юзлар ҳеч кимда мавжуд эмас. Шунинг учун юзимизнинг чап ва ўнг томонлари суратда ўрин алмашиб қолса, бу бизга ёқмайди.

Суратингизни кўзгугига тутиб кўрсангиз, ҳақиқий аксингиз намоён бўлади. Бу ҳақиқатни тан олишни истамаслигингиз мумкин, аммо сизда суратингизни кўзгуга тутиб кўриш имконияти мавжуд. Марҳамат, синаб кўринг, шунда кўзгунинг ёлғончилигини билиб оласиз!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Суратда нима учун ўзимизга бошқача кўринамиз?